Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмунини ўз вақтида ижрочиларга етказиш асосий вазифамиз


Жорий йилнинг 14-август куни “Ватанпарвар” ташкилоти билан биргаликта Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги
“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3898-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича учрашув ўтказилди .
          Мазкур қарорнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитети шаклланган, бурчига садоқатли, юқори профессионал ҳарбий хизматчиларни тайёрлашдан иборат.
       Ушбу қарор билан Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш  Концепцияси тасдиқланди.
        Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар
“Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” концептуал ғояси асосида ташкиллаштирилади.
        Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш;
миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш, Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш асосида ҳарбий хизматчиларда “ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ ҲЕЧ ҚАЧОН, ҲЕЧ КИМГА ҚАРАМ БЎЛМАЙДИ!”  деган ҳаётий эътиқодни қарор топтириш эканлиги белгиланди.
           Концепцияни амалга ошириш борасидаги ишлар уч босқичда амалга оширилади:
          1.Темурбеклар мактаблари ва академик лицейларнинг махсус гуруҳларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар билан ташкил этилади.
          2.Олий ҳарбий таълим муассасалари ва олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедраларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида таълим олаётган курсантлар билан ташкил этилади.
           3.Қўшинларда муддатли ва шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби билан ташкил этилади.
Президентимизнинг мазкур қарори Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик тизимини яратишда аҳамиятли ҳужжат бўлди.
    

Нукус шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси                                                                         А.Ережепова