Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фуқароларнинг мурожаатлари доимий эътиборимизда


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 127-уйда яшовчи фуқаро А.Сратдиновнинг «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон филиали ва «Нукус пример пласт» МЧЖ томонидан намунавий уй-жойининг қурилиш ишлари тамомланмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати келиб тушди.
Мурожаатни ўрганиш давомида 2016 йил 23 май куни А.Сратдинов, «Нукус пример пласт» МЧЖ, «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон филиали ўртасида “Уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш” бўйича 9/01-2016-6-сонли шартнома тузилганлиги аниқланди.
Ушбу шартноманинг 5.1 бандида шартномада назарда тутилган қурилишнинг давом этиш вақти ва ишларни бажариш вақти, танлов натижаларига мувофиқ, қурилиш ишлари 2016 йил 23 май кунидан бошланади ва 2017 йил 23 май куни томомланиши керак эканлиги белгиланган.
Бироқ, намунавий уй-жой асоссиз равишда мурожаатни ўрганиш кунига қадар «Нукус пример пласт» МЧЖ томонидан қурилиб битказилмаганлиги ва фуқаро А.Сратдиновга топширилмаганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жорий йилнинг 6 август куни вазирлик томонидан фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига “Нукус пример пласт” МЧЖга 2016 йил 23 май куни түзилган
9/01-2016-6-сонли “Уй-жой қуришга бюртмаши функциясини амалга ошириш” бўйича тузилган шартнома шартларини бажариш мажбуриятини юклаш, жамиятдан фуқаро А.Сратдиновнинг фойдасига 211.703 сўм пеня ва 500.000 маънавий зарар ўндириш тўғрисида даъво ариза киритилди.
Жорий йилнинг 5-сентябрь куни даъво ариза фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб тўлиғи билан қаноатлантирилди. Мажбурияти юкланди, маънавий зарар ва пеня ундирилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бош маслаҳатчиси                                                                                                     Е.Утепов