Янгиликлар
17
Хўжайли тумани Адлия бўлими аралашуви билан вояга етмаган шахснинг ҳуқуқлари тикланди
Хўжайли тумани Адлия бўлимига, Хўжайли тумани худудида яшовчи фуқаро (Р.К) 2009 йил туғилган, ота-онасининг қаровисиз қолган жиянига ва фуқаро (Ж.Н)нинг 2010 йилда туғилган қизига бугунги кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаганлигини билдириб, шахсини тасдиқловчи ҳужжат олишда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаатлари келиб тушди.
Мурожаатлар туман адлия бўлими томонидан тегишли равишда ўрганиб чиқилиб, ҳар иккала болалар ҳам уй шароитида дунёга келганлиги, оилавий шароити туфайли туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаганликлари аниқланди.
9 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжат олинмаган болаларга Хўжайли туман адлия бўлими аралашуви билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиб берилди. Боланинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари тикланди.
Фуқароларнинг мурожаатлари қаноатландирилди.
Хўжайли тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Фарангиз Наранова