Янгиликлар
30
Бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3666-сонли қарорига мувофиқ, вазирлик нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юртиши белгиланган.
Шу муносабат билан, вазирлик томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва улар фаолиятини ҳар тарафлама
қўллаб-қувватлаш бўйича сезиларли даражада ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда адлия органлари томонидан 9.500 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улар соғлиқн сақлаш, экология ва атроф-муҳит, фахрийлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа соҳаларда
ўз фаолиятларини амалга оширишмоқда.
Мазкур ташкилотларда эса мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг фаолиятини адлия органлари томонидан муносиб тақдирлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Шунга кўра, жорий йилнинг 30 август куни Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Ж. Садыков ҳузурида 1 сентябрь – Мустақиллик куни арафасида байрам муносабати билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашдаги самарали меҳнати ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантришдаги фаолияти учун Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси Раиси Асанова Шолпан Атаулаевна, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими Раиси Таджимов Бобир Турсунбаевич, “Экосан” экология ва саломатлик халқаро ҳайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон ҳудудий ташкилоти Раиси Мырзамуратов Нурлыбек Юсупович, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг Қорақалпоғистон филиали Раиси – Ембергенова Оразгул Реймовна, Ўзбекистон Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи Арзымбетов Бахрам Сапарбаевичлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фахрий ёрлиғи
билан тақдирланди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими бош маслаҳатчиси И. Алдабергенов