Янгиликлар
09
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
1. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси.
2. Молия-иқтисод бўлими бошлиғи ўринбосари.
3. Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ёрдамчиси.
4. Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
5. Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлигининг иш-юритувчиси.
6. Чимбой тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби.
7. Хўжайли тумани 3-сон давлат нотариал идораси архивариуси.
8. Қўнғирот тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.
9. Кегейли тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби.
10. Амударё тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.
11. Қонликул тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси ва туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчисига қўйиладиган талаблар
Олий юридик маълумотга, тегишли билим ва тажрибага эга, шахсий ва аҳлоқий фазилатлари ҳамда соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
(Инглиз ва Рус тилларини яхши даражада билиши қўллаб-қувватланилади)
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги молия-иқтисод бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий (молия, иқтисодиёт) маълумотга эга, бюджет ташкилотларида мутахассислиги бўйича камида икки йиллик иш-стажига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “УзАСБО” дастурини мукаммал биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ёрдамчиси ва вазирликнинг иш-юритувчисига қўйиладиган талаблар
Олий ёки ўрта махсус юридик (молия, иқтисодиёт), маълумотга эга бўлган, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва аҳлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ҳамда соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
(Инглиз ва Рус тилларини яхши даражада билиши қўллаб-қувватланилади)
Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби ва архивариус лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий ёки ўрта махсус юридик (молия, иқтисодиёт), маълумотга эга бўлган, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва аҳлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ҳамда соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
Номзод ва унинг яқин қариндошларининг паспорт нусхаси;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
сўровнома;
таржимаи ҳол;
тиббий маълумотнома;
3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат (оқ фонда);
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот
(агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
яшаш жойидан маълумотнома.
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2018 ЙИЛ 25 ИЮЛЬ КУНИГА ҚАДАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШИ КЕРАК.
МАНЗИЛ: НУКУС ШАҲРИ, ТЎРТКЎЛ ГУЗАРИ 59-УЙ. МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛ: 0 (361) 223-40-88