Янгиликлар
Ҳуқуқий маданият – тараққиёт омили
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа да ташкилотларнинг вакилларининг иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мустақил давлатимизнинг Биринчи Президенти И.Каримов “Аҳолининг ҳуқуқий тарбиясини тубдан яхшилаш, унинг ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, ҳуқуқий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш ҳуқуқий давлатнинг қарор топишида муҳим йўналишдир” – дея таъкидлаб ўтгандилар.
Дарҳаҳиқат, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимиз олдидаги катта вазифалардан биридир.
Чунки, фуқаролик жамиятига хос бўлган энг асосий мезонлардан бири – албатта фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси билан ҳам ўлчанади.
Зеро, фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятларидан бири – аҳолининг давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан қанчалик даражада хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан уларнинг мустақил муносабати масаласидир.
Бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш эса, барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.
Шунингдек, мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиб бориш эса долзарб аҳамият касб этади.
Шу ўринда, мазкур ўқув семинарини ташкил этилишидан мақсад ҳам жорий йилнинг 23 сентябрь куни Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланди.
Жумладан, тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти”, “Ўзбекистон Парламентаризмини ривожлантиришга оид қонунчиликнинг моҳияти”, “Ўзбекистонда оила қонунчилигини ривожлантиришнинг аҳамияти” мавзусида маърузалар қатнашчиларга ҳавола этилди.
Шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими катта инспектори, майор Палымов Арыслан Караматдинович томонидан “Ўзбекистонда фуқароликка оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусидаги баёнатлари ўрин олган.
Ўтказилган ушбу ўқув-семинари баҳс-музокараларга бой ва очиқ мулоқат тарзда бўлиб, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли идораларнинг мутахассисларидан тўлиқ жавоблар олди.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув-семинарида кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.
Чунки, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, уларнининг ҳуқуқий онгини доимий равишда шакллантириб бориш ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг давлат олдидаги бурчимиздир.