Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Кўзи ожизлар ҳам президентлик сайловида иштирок этадилар


Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси ходимлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. 1.jpg

Тадбирда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси, Ўзбекистон Кўзи ожизлар шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари ва жамият аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси ходимлари томонидан иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофличи тушунчалар берилди.

1.jpgШунингдек, кўзи ожизларнинг сайловларда фаол иштирок этиб, овоз беришлари учун янада кенг имкониятлар яратилгани, хусусан Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан кўзи ожизлар учун Брайль алифбосида бюллетенлар чоп этилгани алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, сайлов тўғрисида яна бошқа бир қатор маълумотлар берилиб, жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётига дахлдор бўлиб, бу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирга ҳеч ким бефарқ қарай олмаслиги, бинобарин, фуқаролар сайловда иштирок этиш ва ўз хоҳиш-иродасини билдириш орқали Ўзбекистоннинг ҳуқуқий демократик давлатни янада мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидан изчил боришини таъминлашга ўз ҳисаларини қўшишда фаол иштирок этишга чақирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиктирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.