Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Фармон мазмун-моҳияти


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нукус маданият ва санъат касб-ҳунар коллежида семинар ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари иштирок этишди. 1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Айтилдики, мазкур Фармонлар сўнгги йилларда ушбу соҳада қабул қилинган, ўз кўлами ва мазмунига кўра энг муҳим норматив ҳужжатлардан бири ҳисобланиши, унинг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш ва иқтисодиётимизнинг янада жадаллик билан ривожланишига асос бўлиши шубҳасиз эканлиги ҳамда мамлакатнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, 1.jpgфуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш имконини бериши, одил судловни амалга оширишда судьялар томонидан қонуний ва адолатли суд қарорлари қабул қилиниши суд ҳокимиятининг обрў-эътиборини юксалтирадиган, аҳолининг унга бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим омил бўлиб қолади дея, алоҳида эътироф этилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш бўйича ҳуқуқий асослар тўла-тўкис яратилгани, сайловлар халқнинг эркин тарзда ифода этиладиган хоҳиш-иродасини аниқлаб бериши ва унинг бевосита рўёбга чиқишини таъминлаши ҳамда Ўзбекистон сайлов қонунчилиги сайловчиларга номзодларни танлаш ва эркин сайлаш имконини бериши, бу эса фуқароларимизнинг сайловда фаол иштирок этишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.