Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Кенгайтирилган ҳайъат мажлиси


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг мажлиси ўтказилди. Мажлисда 2016 йилнинг 9 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг таркибий тузилмалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.1.jpg

Вазирлик томонидан 2016 йилнинг 9 ойи давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вазирликка маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 130 та ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳужжат лойиҳалари киритилган, шундан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари лойиҳаси 25 тани ташкил этади.

Киритилган ҳужжат лойиҳаларидан 109 таси норматив ҳусусиятга эга деб топилиб, вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинган 21 та ҳужжат лойиҳаси қараб чиқилиб қайтарилган.

Вазирлик томонидан бугунгача давлат ҳисобига жами 440 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ҳисобига олинган. Шундан, 81 таси ҳисобот даврига тўғри келади.

Вазирлик ходимлари томонидан 2.174 та ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилди.

Судларга 9 миллиард 314 миллион сўмдан ортиқ 703 та даъво ариза киритилиб, шундан, судлар томонидан 7 миллиард 750 миллион сўмлик 568 та даъво аризалар қаноатлантирилди.

Республиканинг 189 та ташкилотида 94 та текширишлар (шундан, 25 таси мурожаатлар асосида) ва 4 та мониторинглар ўтказилди. Ўтказилган текширишларда 27.439 та қонунбузилишлар аниқланди.

1.jpgИдора ва ташкилотларга 257 та тақдимномалар киритилди.

Унга асосан 120 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 8 нафар шахс вазифасидан озод этилди, 61 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 25 та қарор ва ҳужжатлар бекор қилинди.

Мажлисда фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳолда, баъзи йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги танқид қилинди ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.