Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Жамиятда ҳуқуқий маданият ва фуқаровий ўзини ўзи англаш туйғусини юксалтиришда ННТнинг ўрни ва роли


1.jpgТошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси ва ҳудудда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Жамиятда ҳуқуқий маданият ва фуқаровий ўзини ўзи англаш туйғусини юксалтиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, адвокатлик тузилмаларинниг адвокатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда таъкидлаганидек, фуқаролик жамияти институтлари, яъни нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш энг асосий вазифалардан бири ҳисоблади. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 130 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилаётганлиги ҳамда 140 дан ортиқ миллий маданий марказлар фаолият кўрсатаяпти.

1.jpgБундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва аҳамияти ҳақида ҳам батафсил тўхтаб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармоннинг мазмун ва аҳамияти ҳақида тушунтириш берилди.

Жумладан, мазкур Фармонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмасликни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишдан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган давлат назоратининг принципиал жиҳатдан янги бир қатор механизмлари белгиланлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Фармон маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлини давом эттириб, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилиш каби тубдан янги чораларни назарда тутади. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланган.

Кўрсатиб ўтилган нормалар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилганлиги ҳақида таъқидлаб ўтди.

1.jpgШунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи асосида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов томонидан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сийсий ва бошқа жабҳаларини ривожлантириш бўйича яратиб берилган концепцияни давом эттириш билан боғлиқ белгиланган устувор вазифа ва йўналишларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бош маслаҳатчиси А.Халтурдиев, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтишини, шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган мазкур сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури изчил амалга оширилаётганлиги, ҳуқуқий демократик давлат ҳамда очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш халқ ҳокимиятчилиги конституциявий тамойилларини рўёбга чиқариш, демократик сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун зарур шароит яратиш билан узвий боғлиқлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилиши, сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўладиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эгадирлар. “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида сайловчилар қаерда бўлишларидан қатъи назар, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бевосита қатнашиш ҳуқуқи кафолатланишини таъкидлади.

1.jpgБундан ташқари, сайлов тўғрисида яна бир қатор маълумотлар бериб, жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётига дахлдор бўлиб, бу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирга ҳеч ким бефарқ қарай олмаслиги, бинобарин, фуқаролар сайловда иштирок этиш ва ўз хоҳиш-иродасини билдириш орқали Ўзбекистоннинг ҳуқуқий демократик давлатни янада мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидан изчил боришини таъминлашга ўз улушини қўшадилар, дея таъкидлади.

Тадбир давомида соҳага оид қонунчиликни жойларда доимий равишда тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.