Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фармон мазмун-моҳияти


1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармонининг мақсади, мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тасдиқланган режага асосан2016 йилнинг 11 октябрь куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бошқармаси, мутасадди ташкилотлар ва 30 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармонининг қабул қилиниши, бу борадаги кенг кўламли ишларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариши шубҳасиз эканлиги таъкидланди.

Яъни, мазкур Фармон билан бизнес юритиш тартиби, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш, давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар билан ўзаро муносабатлардан тортиб тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, жавобгарлигини эркинлаштириш каби тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатларини қамраб олиган. Фармонга кўра жорий этилаётган муҳим янгиликлардан бири – бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш ташаббуси ҳисобланиши, Фармон асосида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида умумий эътироф этилган халқаро стандартлар асосида ва қонунчиликни янада либераллаштириш мақсадида бир қатор қонунларни, шу жумладан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”, “Давлат харидлари тўғрисида”, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги бир қатор янги қонунларни қабул қилиш, амалдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунга, Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётганлиги таъкидланди.

1.jpgШунингдек, мазкур тарихий Фармон сўнгги йилларда ушбу соҳада қабул қилинган, ўз кўлами ва мазмунига кўра энг муҳим норматив ҳужжатлардан бири ҳисобланиши, унинг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш ва иқтисодиётимизнинг янада жадаллик билан ривожланишига асос бўлиши шубҳасиз эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида соҳага оид қонунчиликни жойларда доимий равишда тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Б.Даулетияров, Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи