Янгиликлар
Мустақиллик ҳуқуқ демакдир
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон кенгашининг “Ёшлар маркази” кичик мажлислар залида 2016 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси устақиллигининг 25 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” шиори остидаучрашув ташкил этилди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, 40 га яқин миллий маданий марказлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги миллий маданий марказлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда 25 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароитлар ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда барча миллат вакилларининг давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий жараёнларда эркин иштирок этиши кафолатлангани, умумтаълим мактабларида таълимнинг етти тилда олиб бориш йўлга қўйилгани, кўп сонли миллатлар тилида газета-журналлар чоп этилаётгани, радио ва теледастурлар эфирга узатилаётгани алоҳида эътиборга лойиқлиги таъкидланди.
Олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат туфайли республикамизда қарор топган тинчлик, тотувлик, ўзаро ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, энг муҳими, юртимизда яшаётган миллат ва элатлар ўртасида ўзаро дўстона муносабатлар миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни таъминлаб, мамлакатимизнинг истиқболдаги барқарор тараққиёти учун ҳам асос бўлиб хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Учрашув давомида соҳага оид қонунчиликни жойларда доимий равишда тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.