Янгиликлар
Кенгайтирилган ҳайъат мажлиси
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг мажлиси ўтказилди. Мажлисда 2016 йилнинг 3 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Вазирлик томонидан 2016 йилнинг 3 ойи давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вазирликка маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 85 та ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳужжат лойиҳалари киритилган, шундан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари лойиҳаси 7 тани ташкил этади.
Киритилган ҳужжат лойиҳаларидан 70 таси норматив ҳусусиятга эга деб топилиб, вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинган 15 та ҳужжат лойиҳаси қараб чиқилиб қайтарилган.
Вазирлик томонидан бугунгача давлат ҳисобига жами 343 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ҳисобига олинган. Шундан, 57 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинган.
Вазирлик ходимлари томонидан 981 та ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилди.
2 миллиард 7 миллион сўмдан ортиқ 187 та даъво ариза киритилиб, шундан, судлар томонидан 54 миллион сўмлик 8 та даъво аризалар қаноатлантирилди.
Республиканинг 48 та ташкилотида 32 та текширишлар (шундан, 12 таси мурожаатлар асосида) ва 1 та мониторинг ўтказилди. Ўтказилган текширишларда 2190 та қонунбузилишлар аниқланди.
Идора ва ташкилотларга 103 та тақдимномалар киритилди.
Унга асосан 30 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 3 нафар шахс вазифасидан озод этилди, 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 5 та қарор ва ҳужжатлар бекор қилинди.
Мажлисда фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳолда, баъзи йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги танқид қилинди ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.