Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

МУҲТАШАМ БИНО ҚУЛАЙЛИКЛАРИ


1.jpgҚонликўл туманида замонавий услубда қурилиб фойдаланишга топширилган “Бахт уйи”нинг муҳташам биноси туман аҳолиси учун муносиб совға бўлди.

“Бахт уйи”нинг янги биносининг очилиши Қонликўл тумани халқи учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилашда, хусусан, никоҳ маросимларининг замон талабларига хос, тантанали равишда ўтказилишига имкон яратилди.

Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлимлари ва давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Йигит қизларни оилага тайёрлаш ва уларни никоҳдан ўтказиш маросимларини тантанали, бир умр эсда қоладиган тарзда ташкил этиш борасида ҳудудларда замонавий ФҲДЁ ва “Бахт уйи”ларининг қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги аҳолига юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

1.jpgЗамонавий ва миллий архитектура ечимлари уйғунлигида қад ростлаган муҳташам бинода янги оилаларнинг никоҳини қайд этиш тантанасини юқори савияда ташкил этиш учун барча қулайликлар яратилган. Никоҳ маросимларини қайд этиш зали, “Оила дорилфунуни”, «Келин-куёвлар», ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хизмат хоналари бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган. Шунингдек, фуқароларга хуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилав ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қуёш батареялари ҳам ўрнатилган.

Тадбирда иштирок этганлар давлат ва жамият тараққиётида оилалар мустаҳкамлигининг аҳамияти ва соҳа ривожига давлат томонидан берилаётган эътибор хусусида сўз юритдилар.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳам жисмонан бақувват, маънавий етук авлодни камол топтириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Зеро, “Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарордир”.

1.jpgБу борадаги дастурларда фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш, никоҳ маросимларини тантанали ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланганлиги қайд этилди. Бундай янгиланишлар замирида энг аввало, “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун” деган ғоянинг ҳаётийлиги мужассам.

Шу куни янги “Бахт уйи”да ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга “Никоҳ гувоҳнома”лари топширилди.