Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар 9-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қўқон шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Учкўприк туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Учкўприк туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Риштон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Риштон туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига

ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Наманган вилояти

Учқўрғон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Самарқанд вилояти

Булунғур туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар

тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари орқали тақдим этилади. (Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2017 йил 5 январь) Телефонлар: (0371) 236-78-52, 233-44-48. 


Рўйҳатга қайтиш