Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ижтимоий – иқтисодий соҳаларда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг жойлардаги ижросини ўрганиш натижалари бўйича маълумот


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 13.10.2020 йилдаги 186-ум-сонли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг 14.10.2020 йилдаги 255-ум-сонли буйруғи ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, идоравий норма ижодкорлиги, ҳамда соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни танлаб олиш йўли билан ўрганиш ўтказилганида қўйидаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 август кунги 175-сон қарори билан тасдиқланган “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандида Бош ТМЭКлар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ ТМЭКнинг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, минтақавий реабилитация марказлари, даволаш-профилактика муассасалари, туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек иш берувчилар билан биргаликдаги ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, ногиронларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурларининг бажарилиши аҳволини белгиланган тартибда кузатиб бориш, ногиронликнинг аҳволи ва сабабларини таҳлил қилиш, даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронликни реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда қатнашиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва соғлиқни сақлаш органларига ногиронликнинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборотлар тақдим этиш функцияларини бажарлиши белгиланган.
Аммо, Бош ТМЭКлар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ иш берувчилар билан биргаликдаги ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, ногиронларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурларининг бажарилиши аҳволи белгиланган тартибда кузатиб борилмаган.
Худди шундай ҳолататлар 9-сон Фтизиатрия тиббий-мехнат эксперт комиссияси ҳамда 110-сон Психиатрия тиббий-мехнат эксперт комиссиясида ҳам такрорланган.
3-сонли Кегейли туманлараро ТМЭКга фойдаланиш учун 2 та хона ажратилган бўлиб, улар рўйхатга олиш хонаси, мажлис хонаси мавжуд бўлиб, ажратилган ушбу хоналар белгиланган стандарт иш унимдорлиги талабларига жавоб бермаслиги, фуқароларнинг кутиш хонаси мавжуд эмаслиги аниқланди.
Ушбу Низомнинг 13-бандида, “Бош ТМЭКлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсиялар бериш, уларни амалга ошириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш ҳуқуқларга эга”-деб белгиланган.
Аммо, туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсиялар бериш, уларни амалга ошириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига 2019 йилда атиги 1 та таклиф киритилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 307-сон қарори билан тасдиқланган “Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида Бажарувчи ташкилотлар, шунингдек тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ва тиббий маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ТМК деб аталади) томонидан РЯТДни бажаришда реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда изчиллик, комплекслилик ва узлуксизлик, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб бориш ва назорат қилиш таъминланиши, 6-бандида реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТМЭК (ТМК) мутахассислари текшириб кўрилаётган шахсга реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, прогноз қилинаётган натижаларини, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда текшириш далолатномасида суҳбатлашиш ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этиши шарт эканлиги,
9-бандида РЯТДни ишлаб чиқиш ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ТМЭК (ТМК) томонидан амалга оширилади деб белгиланган.
Аммо, реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТМЭК  мутахассислари томонидан 4 та ҳолатда текшириб кўрилаётган шахсга реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, прогноз қилинаётган натижаларини, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда текшириш далолатномасида суҳбатлашиш ўтказилган санаси кўрсатилмаган бўлса, 3 та ҳолатда суҳбатлашиш ўтказилган ногирон ёки унинг қонуний вакилининг имзоси қўйилмаганлиги аниқланди.
Ушбу Низомнинг 10-бандида ишлаб чиқилган РЯТД ТМЭК (ТМК) раиси ва ногирон (ёки унинг қонуний вакили) томонидан имзоланади, ТМЭК ёки (ТМК) муҳри билан тасдиқланади ва ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) берилади, бу тўғрида махсус рўйхатдан ўтказиш журналларида тегишли ёзув қайд этилади. Шу билан бирга ногиронга ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ уни тиббий (касбий, ижтимоий) реабилитация қилиш учун зарур бўладиган тадбирлар, техник воситалар ва хизматларни аниқлаш мақсадида у қайси бажарувчи ташкилотга мурожаат қилиши зарурлиги тушунтирилади деб белгиланган.
Ишлаб чиқилган РЯТД ТМЭК раиси ва ногирон (ёки унинг қонуний вакили) томонидан имзоланган, ТМЭК муҳри билан тасдиқланиб, ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) берилган ва бу тўғрида махсус рўйхатдан ўтказиш журналларида тегишли ёзув қайд этилган.
Лекин, ТМЭК томонидан ногиронга ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ уни тиббий (касбий, ижтимоий) реабилитация қилиш учун зарур бўладиган тадбирлар, техник воситалар ва хизматларни аниқлаш мақсадида у қайси бажарувчи ташкилотга мурожаат қилиши зарурлиги оғзаки турда тушунтирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон Қарорига асос Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомининг 2-боб 8-бандида, ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун ДПМ йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси ва муассасанинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатория картаси; ишлайдиганлар томонидан – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилади деб кўрсатилган.
4-сонли Қўнғирот ТМЭК рўйхатида турган беморларнинг кўрик ишлари ўрганлиганида ДПМ йўлланмаси бўлими мудири, бош врач имзоси қўйилмаган.
Жумладан: 1972 й.т фуқаро Сансизбаева Гулайм Куралбаевнанинг амбулатория, стационардаги беморнинг тиббий картасидан 123-сонли кўчирмасида даволовчи врач томонидан имзоси мавжуд бўлса, бўлим мудири ва бош врач имзолари қўйилмаган.
Худди шундай ҳолат фуқаро Отегенова Рита Режебовнага очилган уникал рақами 1311800-сонли кўрик иши йиғма жилдида такрорланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 февралда 2653-рўйхат рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидалари”нинг 9-бандида “Ишловчи кўрикдан ўтувчилар меҳнат дафтарчаси нусхасини, ишламайдиган кўрикдан ўтувчилар (уларнинг қонуний вакили) эса қачондан бери ишламаслиги тўғрисидаги маълумот кўрсатилган аризани ТМК орқали тақдим қилади”-деб белгиланган.
Аммо, 6-сонли Хўжайли ТМЭК томонидан ҳозирги кунда ишламайдиган кўрикдан ўтувчилардан ҳам  меҳнат дафтарчаси нусхаси талаб қилиб олинаётганлиги аниқланди.
Жумладан: Хўжайли тумани, Саришунгул ОФЙда яшовчи, 1956 йил туғилган фуқаро Галиева Санипа бирламчи марта 6-сонли Хўжайли туманлараро ТМЭКда очилган уникал рақами 1283685-сон, фуқаро Р.Досимбетова очилган уникал рақами 1283309-сонли, 1290056-сонли фуқаро Б.Уразбаев, 1283676-сонли фуқаро Л.Ерлепесова, 1297038-сонли Г.Сеидова, 1293086-сонли С.Ембергеноваларнинг кўрик ишларида меҳнат дафтарчаси нусхаси талаб қилиб олинган.
Шунингдек, 6-сонли Хўжайли ТМЭКдаги кўрик ишлари саралаш йўли билан ўрганилганида, кўрик далолатномалари белгиланган тартибда тўлдирилмаган.
Жумлдан, фуқаро Бекимбетова Генжеханнинг 624-сон кўрик далолатномасини тузишда кўрик бошланган, ўтказилган ва тугатилган сана кўрсатилган бўлишига қарамасдан кўрик ўтказилган жой кўрсатилмаганлиги ва фуқаронинг ишлаш ёки ишламаслиги ҳақидаги жойлар тўлдирилмаган ёхуд белги қўйилмаганлиги аниқланди.
Ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича жами 2 та тақдимнома киритилиб, тақдимнома ижроси юзасидан 5 нафар масъул ходимларга “Хайфсан” интизомий жазо чораси кўрилди.

ҚР Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси Т.Реймов