Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тизимда фаолият юритаётган ходимларга яратилган шароитлар ўрганилмоқда


Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тизимда фаолият юритаётган ходимларга яратилган шароитлар ўрганилмоқда Адлия вазирлиги томонидан адлия органлари ва муассасаларига муносиб кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва захирасини шакллаштириш, шунингдек ходимларга ўз фаолиятини олиб бориш учун керакли шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 8-11 февраль кунлари Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги тизими ва юридик техникумларда ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Тизимда мавжуд бўлган муаммоли ҳолатлар юзасидан ҳар бир ходим билан мулоқат қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар эшитилди.
Шунингдек, вазирлик тизимидаги ходимларнинг касбий одоб-аҳлоқини ва коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантириш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, вазирлик тизимида касбий одоб-аҳлоқни, коррупцияга қарши курашиш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш мақсадида адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмалари ходимлари билан манзилли дўстона суҳбат ўтказилди.
Вазирлик тизимида фаолият юритиш истаги бўлган меҳнат жамоаларидаги малакали мутахассислар билан суҳбатлар ташкил этилди.
Фаолиятдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида тизим ходимлари ўртасида аноним сўровномалар ўтказилди.