Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

ТАҲЛИЛИЙ АХБОРОТИ


Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонунига кўра, Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни, бу фаолиятга услубий раҳбарлик қилиш ҳамда уни назорат қилишни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга кўра, вазирликка ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш бўйича вазирлик томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолияти мувофиқлаштирилиб, уларга тарғибот тадбирларини ташкил қилиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
I.    Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар:
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга асосан 2020 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида жами 69876 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 29816 та чиқишлар ташкил қилинган. Хусусан, телевиденияда 3768 та, радиода 7757 та, газета ва журналларда 1372  та, веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида 16919 та тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шу билан биргаликда, 24160та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган.  Хусусан, маърузалар 9909 та, давра суҳбатлари 5640 та, семинарлар 3629 та, конференциялар 530 та ҳамда 4452 та уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида “республика-вилоят-туман (шаҳар)” принципи бўйича давлат органлари ва ташкилотларида бепул ҳуқуқий маслаҳат курслариташкил этилди. Ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олаётган фаол талабалардан иборат “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Маҳаллаларда аҳолини қизиқтирадиган энг долзарб масалалар юзасидан “Бепул ҳуқуқуй маслаҳат билан ҳар бир уйга”шиори остида446 тамаҳаллаларда фуқароларга 5202 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, тегишли тартибда манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Пандемия даврида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш тизими яратилди. Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш мақсадида,@huquqiy_jardembot телеграм боти очилиб, улар орқали фуқароларнинг масофадан туриб йўллаган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилди.
“Huqıqıy málimleme QR” телеграм канали фойдаланувчилари сони 2800 нафардан ортди, вазирликнинг фейзбук тармоғидаги расмий саҳифаси аъзолари сони 5000 тагаетказилиб,каналда қабул қилинган қонун ҳужжатлари моҳиятифойдаланувчиларга етказилмоқда. Вазирлик томонидан ушбу масалада туман (шаҳар) адлия бўлимларининг барча расмий каналлари мунтазам равишда мониторинг қилиниб келинмоқда. Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш кўлами ва доирасини янада кенгайтириш мақсадида республикамизнинг 4 та туман ва шаҳарларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилди.
II. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар ҳолати:
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида 2020 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари сўров хатлари юбориш орқали олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси,Давлат тест маркази ҳудудий бўлимитомонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича кенг тарғибот тадбирлари амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 3744 та,Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 1584 та, Давлат тест маркази ҳудудий бўлими томонидан 430 та тарғибот тадбирлари ташкил қилинган. Шу билан бирга, аксарият давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, ўз соҳа фаолиятларига доир қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ишларига етарли даражада эътибор берилмасдан келинмоқда.
а) соҳа фаолиятиги оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5986-сонФармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5996-сонли Фармони юзасидан тарғибот тадбирлари амалга оширилмаган.
Шу билан қаторда, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги,Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ӱзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси томонидан ўз соҳа фаолиятига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш бўйича атиги 1 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган.
б) ҳуқуқий тарғибот юзасидан чора-тадбирлар режалари бўйича:
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи ва (ёки) ишлаб чиқувчи органлар ушбу ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин бир ҳафталик муддатда ҳуқуқий тарғибот бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши кераклиги белгиланган бўлсада, айрим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тарғибот режалари тасдиқланмаган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигиҚорақалпоғистон Республикаси таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси,Ӱзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ӰзДавСувХўжалик назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича инспекцияситомонидан ўз соҳа фаолиятига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғиботрежаси тасдиқланмаган. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси,Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси, Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ӱзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ӰзДавСувХўжалик назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича инспекцияси, Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурларитасдиқланмаган.
III. Ҳуқуқий тарғиботнинг самарали усулларидан фойдаланиш бўйича:
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий тарғибот йўли билан тарқатишнинг самарали усулларидан бири сифатида телевидение ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилиш, плакатлар, буклетлар ва флаерлар тайёрлаш ҳамда тарқатиш белгиланган.
Шунингдек, пандемия шароитида тарғибот тадбирларини онлайн  тарзда телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланиб амалга ошириш зарур бўлсада, бу борада айрим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан етарли даражада тадбирлар ташкил этилмаган. Хусусан, 2020 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Ӱзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ӰзДавСувХўжалик назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича инспекцияситомонидан бирор маротаба ҳам телевидение орқали тарғибот тадбирлари ўтказилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ӱзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ӰзДавСувХўжалик назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича инспекцияси,Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан умуман радио орқаличиқишлар қилинмаган. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирлари амалга оширилмаган.
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан бирор маротаба ҳам газета-журналларда чиқишлар амалга оширилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ӱзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан кўргазмали (буклет, инфографика) тарғибот материаллари тайёрланмаган.
IV. Амалга оширилган тарғибот тадбирлари юзасидан етарли маълумотлар тақдим этилмаслиги бўйича:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида адлия органлари ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш доирасида масъул давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган сўровнома юбориши, давлат органлари ва ташкилотлари сўровнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли материалларни илова қилган ҳолда жавоб хатини адлия органларига тақдим қилиши белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси, Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ӱсимликлар карантини инспекцияси, Ӱзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлими, “ӰзДавЭнергияНазорат” давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан шу кунга қадар амалга оширилган тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотлар Адлия вазирлигига тақдим этилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаситомонидан амалга оширилган тарғибот тадбирлари бўйича тўлиқ (белгиланган иловалар асосида)маълумотлар тақдим этилмаган.
Бу эса ўз навбатида, соҳа фаолиятига оид айнан қайси қонун ҳужжатлари бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини таҳлил қилишнинг имкониятини бермайди. Ваҳоланки, Адлия вазирлиги томонидан барча давлат органлари ва ташкилотларига 2020 йилнинг 24декабрь куни юборилган
1-8/1-8/300-сонли хатда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва тегишли намунавий жадваллар илова қилинган.
V. Статистик ҳисобот шаклларидаги кўрсаткчиларнинг ўзаро мувофиқлиги юзасидан:
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадарстри давлат корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси, Ӱзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ӰзДавСувХўжалик назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси,Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим қилинган 17-ҳисобот шаклларидаги 13-16-устундаги кўрсаткичлари билан 6-устундаги кўрсаткичлар ўзаро номувофиқ ҳисобланади.
VI. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш юзасидан:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари баҳоланди.
Хусусан:
а) маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари бўйича:
13 та давлат органлари ва ташкилотлари юқори, 1 таси қониқарли,
19таси салбий даража деб баҳоланди.
б) тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари сони бўйича:
10 та давлат органлари ва ташкилотлари юқори, 2 таси қониқарли,
21 таси салбий даража деб баҳоланди.
в) давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
ва каналлари фойдаланувчилари бўйича:
16 та давлат органлари ва ташкилотлари юқори, 2 таси қониқарли,
15 таси салбий даража деб баҳоланди.
г) Ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали тарғибот материаллари тайёрланиши бўйича:
13 та давлат органлари ва ташкилотлари юқори, 5 таси қониқарли,
15 таси салбий даража деб баҳоланди.
Маҳаллаларда ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари пандемия сабабли ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайган. Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўтказилган тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга қуйидаги омиллар салбий таъсир ўтказаяпти деб ҳисоблайди:
1. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ва тарғиб қилиш ишларига иккинчи даражали масала деб қаралмоқда.
2. Тарғибот ва тушунтириш тадбирларини амалга ошириш бўйича аксарият давлат органлари ва ташкилотларида алоҳида масъул шахслар бириктирилмаган.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз соҳа фаолиятига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида тарғиботнинг инновацион усулларидан, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, веб-технологиялардан самарали фойдаланмаяпти.
4. ОАВ орқали чиқишлар ҳамда кўргазмали (инфографика, буклет, видеоролик) ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишга етарлича эътибор қаратилмаяпти.
5. Бугунги кунда 22 миллиондан ортиқ аҳоли Интернетдан фойдаланаётган бўлсада, давлат органлари ва ташкилотлари ўз соҳа фаолиятига оид қонун ҳужжатларинининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишда ижтимоий тармоқлар имкониятидан етарлича фойдаланмаяпти.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
1. Давлат органлари ва ташкилотларида соҳага оид қонун ҳужжатининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича алоҳида масъул шахсни буйруқ билан бириктириш.
2. Соҳа фаолиятига оид қонун ҳужжатларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тушунтириш бўйича алоҳида тарғибот гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ҳар ойда улар томонидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб бориш.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз соҳа фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилишда, ижтимоий тармоқларимкониятидан самарали фойдаланиш, телевидениеда ток-шоу ва таҳлилий репортажлар тайёрлаш, ижтимоий рекламалар (видеолавҳалар ва бошқалар),роликлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш.
4. Қонун ҳужжатлари матнларининг ӱз вақтида ижрочилар ва аҳолига мунтазам равишда етказилишини ҳамда қонун ҳужжатлари матнларинингӱз вақтида етиб борилишини таъминлаш мақсадида, ташкилот (идора)ларнинг электрон манзиллари ўзгарганда, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзма равишдамунтазам ахборот тақдим этиб бориш;
5. 2021 йилгатегишли тарғибот тадбирларини амалга ошириш учун харажатлар сметасиданпул маблағлариниажратиш чораларини кўриш;
6.Соҳа фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқиш амалиётинижорий этиш;
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларида ахборот хизматлари ташкил этилишидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ташкилотнинг ахборот ва юридик хизмат ходимлари қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва тушунтириш бўйича ҳамкорликда ишларни ташкил этишни йўлга қўйиш.


Ҳуқуқий тарғибот
ва маърифат бўлими бошлиғи                
И. Алдабергенов