Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ҳисобот


Мўйноқ тумани адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.

Мўйноқ тумани адлия бўлимига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
Жумладан, Мўйноқ тумани адлия бўлимига 2020 йил давомида жами 107 та (шундан, 60 таси ариза ҳамда 47 таси шикоят, таклфилар келиб тушмаган) мурожаатлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 89 таси (83%) ҳал этилди. Шундан73 та (68%) мурожаат қаноатлантирилди, 16 та (14%) мурожаат юзасидан эса ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 18 (16%) та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилди.
Келиб тушган шикоятлар асосан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид бўлиб, жами 47 та шикоятдан 36 таси меҳнат низолари юзасидан (шундан
29 таси иш ҳақи масаласи), 6 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, қолган 5 та шикоят бошқа соҳоаларга оид.
Мазкур шикоятларнинг 39 таси қаноатлантирилиб, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 10 та тақдимнома киритилди. Кўрилган таъсир чоралари натижасида 2 та айбдор ходим интизомий жавобгарликка, 2 та лавозимли шахс эса маъмурий жабобгарликка тортилди, фуқароларнинг 44,8 млн сўмлик пуллари ўндириб берилди.
Қолган шикоятларнинг 3 тасига тушинтириш берилган бўлса, 5 таси тегишлилига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилди.
Ҳисобот даврида келиб тушган аризалар соҳалар бўйича таҳлил қилинганида 19 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 20 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 3 таси давлат хизматларини кўрсатишга оид, қолган 18 таси эса бошқа соҳаларга оид аризалар эканлиги маълўм бўлди.
Ушбу аризалар жами 60 та бўлиб, ҳал этилганлари 47 та, шундан, қаноатлантирилганлари 35 та, ҳуқуқий тушинтириш берилганлари 12 тани ташкил этади. Қолган 13 та ариза ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди.
Бўлим ходимларининг шахсий қабулларида 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 103 та мурожаатлари қабул қилинган, шундан 9 таси сайёр қабулларни ташкил этади.
Мазкур мурожаатларнинг 72 таси қаноатлантирилди, 14 тасига ҳуқуқий тушунтирилиш берилди, 18 таси тегишлилиги бўйича бошқа тошкилотга юборилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб, оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилди.


Мўйноқ тумани адлия
бўлими бош маслаҳатчиси А.Ернашов