Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот


Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот

Нукус шаҳар адлия бўлимига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
Нукус шаҳар адлия бўлимига 2020 йил давомида жами 334 та яъни, 198 та ариза ва 136 та шикоятлар келиб тушган.    
Келиб тушган мурожаатларнинг 294 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 205 та мурожаат ёки 61,4 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, 89 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 33 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга ҳамда 4 та мурожаатлар аноним деб топилди ва 2 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали 2020 йил 4 чораги давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 8 та мурожаатлар келиб тушган. “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 8 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 4 таси ёки 50,0 фоизи қаноатлантирилиб, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бўлимнинг шахсий ва сайёр қабулларида 2020 йил 4 чораги давомида 218 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 158 таси қаноатлантирилган бўлса, 32 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 28 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан қулланилган таъсир чоралар бўйича:
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 25 та тақдимнома, 15 та огоҳнома, мансабдор шахсларни маъмурий жавобгорликка тортиш юзасидан 12 та маъмурий таклиф ва судларга 74 та даъво ариза киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида мансбдор шахсларнинг 2 та ноқонуний ҳужжатлари бекор қилиниб, 1 шахс интизомий ва 7 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгорликка тортилган.
Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
-    меҳнат низолари масаласида 118 та;
-    ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаг оид 38;
-    таълимга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 3;
-    уй-жой масаласида 9;
-    ерга доир масаласида 5;
-    коммунал тўловлар юзасидан 1;
-    солиқ соҳасига 1;
-    юридик хизматга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 2.
Меҳнат низолари масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ишдан ноқонуний бушатганлиги, ишга қайта тиклаш ва иш ҳақиларини ўндириш баён қилинган.
Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан нафақа тайинланмаётганлиги баён қилинган.
Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан, фуқаролар ўртасидаги ўзаро ерга ва уй-жойга оид даъволар ҳақида ҳамда суд якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари бекор қилинганлиги натижасида зарар кўрганлиги баён қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида мазкур соҳадаги мурожаатларни сонини янада камайтириш мақсадида:
- келгусида шикоятлар кўпайган соҳаларни  иш режаларга киритиш ёки мониторинг асосида ўрганишни ташкил қилиш;
- мурожаатлар кўпайган соҳаларга масъул бўлган Республика идора раҳбарлари ва ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этиш;
- қайси ташкилот ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан кўпроқ шикоятлар келиб тушган бўлса, мазкур ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ёки унинг юқори турувчи ташкилотига тақдимнома, огоҳнома киритиш ёки таклиф ва тавсиялар юбориш.

З.Базарбаева
Нукус шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси