Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сӯраган эдингиз


Фарзандим  бундан 7 йил аввал уйда туғилганлиги сабабли туғилганлиги тўғрисида ғувоҳномани ололмасдан қолгандик. Бундан ташқари боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотномаси ҳам йўқ. Эндиликда ушбу гувоҳномани олишим мумкинми?

Жавоб:
Адлия вазирлигидан 2013 йил 31 декабрда 2547-сон билан рўйхатдан ўткан Низомнинг 59-бандига мувофиқ ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза ва ушбу Низомда кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Ушбу Низомнинг 49-бандига мувофиқ боланинг туғилишини қайд этиш учун етарли асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, яъни туғилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ҳужжатларда жиддий тафовутлар мавжуд бўлганда ва бошқа ҳолларда боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади.
Шунингдек ушбу Низомнинг 59-бандида кўрсатилган ҳужжатлар яъни  боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома мавжуд бўлмаганлиги сабабли судга мурожаат этишингиз лозим.


Нурья Бердиниязова