Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Адлия бўлими аралашуви билан фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди


Хўжайли туманида яшовчи, 21 ёшга тўлган фуқаро туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасиз 9 йил умумтаълим мактабида 3 йил ўрта махсус касб-ҳунар коллежида таълим олган, лекин ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли таълим олганлигини тасдиқловчи дипломини олиш имкони бўлмаган фуқаро адлия бўлимига мурожаат қилди.
Бўлим томонидан фуқаронинг мурожаатини ўрганилиб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 206-моддасида белгиланганидек туғилишни қайд этиш учун боланинг туғилиши унинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида қайд этилиши белгиланган, лекин фуқаро онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилиши, фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини туғилганлик бўйича олиш тартиби белгилаб берилган.
Бола ўзининг туғилган жойидан қатъи назар, агар туғилган пайтида:
а) ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлса;
б) унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса ёки бедарак йўқолган деб топилган ёхуд унинг турган жойи номаълум бўлса;
в) унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлса, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.
Ушбу мода биринчи қисмининг “в” бандида назарда тутилган ҳолда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакилларининг илтимосномасига биноан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган, ота-онаси номаълум бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросидир.
Отаси ёхуд онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болага оталик ёхуд оналик белгиланган ёки тан олинган тақдирда, бола, туғилган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олади,-деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14-ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 19-бандида “16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида” амалга оширилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва қонун ости ҳужжатларига асосланган ҳолда фуқаронингҳуқуқ ва қонуний  манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бўлим томонидан Фуқаролик  ишлари бўйича Нукус туманлар аро судига фуқаронинг туғилганлик ҳамда оталик фактларини тасдиқлатиш мақсадида ариза киритилди, натижада 21 йилдан буён ҳужжати бўлмаган фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари тикланиб фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатга  эга бўлди. Энди у барча фуқаролар каби шахсини тасдиқловчи паспортига, ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, сайланиш ва сайлаш ҳуқуқига ва чет давлатларга чиқиш имкониятига эга бўлди.


Ф.З.Наранова,
Хўжайли туман
адлия бўлими бошлиғи