Қорақалпоғистон Республикасида Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар

Мустақилликнинг илк йиллариданоқ муҳтарам Президентимизнинг фермер хўжаликларини ташкиллаштиришга эътибор қаратгани туфайли бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб ижобий ютуқларга эришилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳум омил ва асоси бўлди.

Ушбу фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги улуши 99,5 фойизни ташкил қилади.

Президентимиз томонидан фермерларни муносиб қўллаб-қувватлаш, уларга афзалликлар яратиб беришда доимий этибор қаратилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи суъбектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан 4 йилда бир маротаба амалга оширилиши, янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини улар давлат руйхатидан ўтказилган пайтдан этиборан икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилиши мумкин эмаслиги белгилаб берилди.

Бундан ташқари, фермер хўжаликларига солиқ ва бошқа имтиёзларни бериш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бунда пахта хом-ашёсини йиғиб олиш бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишчиларини даромад солиғидан озод этилиши;

-томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган юридик шахслар тегишли ер участкасига нисбатан 5 йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод этилиши;

-фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб даъво аризаларини тақдим этиш, судга давлат божи тўламасдан шикоят қилиш ҳуқуқи берилди.

Бугунги кунда Республикада 5430 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан пахта-ғаллачиликда 3682 та фермер, сабзавот ва полизчиликта 321та фермер, чорвачиликта 377 та фермер, боғ ва узумчиликта 514 та фермер, ғалла ва сабзавотчиликта 326 та фермер ва 210 та фермер хўжаликлари бошқа йўналишларда иш билан банд.

Уларга 288 минг 898.4 гектар майдони ажратилиб берилган, Фермер хўжаликларида 12 минг 490 нафар ходимлар иш билан таъминланди.

2016 йил Қорақалпоғистон Республикасида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича манзилли Дастури қабул қилинди.

Дастурга асосан Республика бўйича жами 748 та фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантириш назарда тутилиб, амалда жорий йилнинг июль ойига қадар ташкил этилган кўп соҳали фермер хўжаликлари сони 433 та ҳамда кўп соҳали фаолият учун ажратилган имтиёзли кредитлар сони 429 та фермер хўжаликларига 248 гектар ер майданига 2535,0 млн сўм амалда ажратилди.

Йил мобайинида ички бозорни сабзавот, картошка, мева ва полиз маҳсулотлари билан доимий таъминлаш, шунингдек, чет эл бозорларни ўтимли ва рақобатга чидамли бўлган тоза мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларин экспорт этишнинг кўламини кенгайтириш ва турларини кўпайтиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 апрел кунги “Мева-сабзавот, картошка, ва полиз маҳсулотларин сотиб олиш ва улардан фойдаланиш тизимини етиштириш тўғрисинда”ги қарори энг муҳим аҳамиятга эга бўлди. Қарорнинг бажарилишин таъминлаш бўйича Республикамизда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари ва Адлия вазирлиги ходимлари таъкидлаганидек, барча категориядаги хўжаликларида 11 минг 111 гектарга сабзавот, 9508 гектарга полиз, 5325 гектарга картошка экилиб, тўлиқ навлар олинди. Бундан ташқари, 247 гектар майдонда янги интенсив боғлар, 247 гектарда токзорлар яратилди. Ушбу майдонларга 123,5 минг дона мева, 296,4 минг дона токзор навлари экилди. Шу билан бирга 118 гектар майдондаги эски боғда, 65 гектар токзорларнинг реконструкция ишларини олиб борилди. Бугунги кунга қадар 6778 гектар боғнинг, 1268 гектар токнинг қатор ораларига сабзавот экинлари экилиб, озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Фермер хўжаликлари ишларининг самарадорлигин ошириш ва уларга шарт-шараоитлар яратиш, экишлик майдонлардан мақсадли фойдаланиш бўйича барча туманларда ер майдонларин оптималлаштириш ишлари олиб борилиб, тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди. Шунинг натижасида мева-сабзавот етиштиришда 321 та фермер хўжалигига 1467 гектар, боғдорчилик ва токзорчиликка ихтисослашган 514 та фермер хўжалигига 1510 гектар, бундан ташқари сабзавот-ғалла етиштириш бўйича янгидан ташкил этилган 326 та фермер хўжаликларига 4532 гектар ер майдонлари ажратилиб берилди.

Президентимизнинг юқорида кўрсатиб ўтилган қарори асосида 2016 йилги ҳосилидан бошлаб тоза мева-сабзавот, картошка, полиз, маҳсулотлари ва узум сотиб олиш бўйича давлат буюртмалари эҳтиёжлари учун киритилиши, тоза мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари “Ўзагроэкспорт” ихтисослашган ташқи савдо компанияси томонидан ташқи шериклар билан тўғридан-тўғри экспорт шартномалари шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган шартномалар бўйича экспорт этилиши кенг имкониятлар эшикларини ошиб бермоқда. Бугунги куни мева-сабзавот маҳсулотларин етиштиришувчи, тайёрловчи ва экспорт этувчи корхоналар билан “Ўзагроэкспорт” ихтисослашган ташқи савдо компанияси ўртасида шартномалар тузиш ишлари тўлиқ тамомланди. Россия Федерация ва Қозоқстон Республикасига мева-сабзавот маҳсулотлар экспорт этиш бўйича шартномалар тузилди.

Элимизнинг тенги йўқ тупроқ-иқлим шароити юқори сифатли мева ва сабзавотларни етиштириш учун қулай имкониятлар яратади. Шунинг учун маҳсулотларимиз мазаси ўзгача бўлиб, чет эллардан келган меҳмонлар қизиқиш билан фойдаланади. Шу назарда кўрганимизда, Президентимизнинг бу қарори элимизда тоза мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сотиб олиш бўйича тизим ташкиллаштириш билан бир қаторда соҳани жадал ривожлантиришта муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бугунги фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш билан чегараланиб қолмасдан, уни қайта ишлашни ҳам йўлга қўймоқда. Натижада қишлоқ жойларига саноатни олиб қиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга, энг муҳим, ички истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат махсулотлари билан тўлдиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

З.Ходжахметов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия  вазирлиги бўлим бошлиғи 


Рўйҳатга қайтиш