Yangiliklar
Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Тошкент Давлат педиатрия медицина институти филиалида Ўзбекистон Республикаси Сайлов тизимини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Ёшлар ва қонун” мавзусида ёшлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳамда Амударё туманидаги барча давлат бошқаруви ва ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.