Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

26
ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИК МЕЗОНИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритаётган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ижтимоий шерикликда амалга оширишдаги билим ва кўникмаларини юксалтириш” мавзусидаги туркум семинарлар ўтказиш жадвали тасдиқланган.

24
ШАРТНОМА ИНТИЗОМИ - МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ

Адлия вазирлиги томонидан “Шартномавий муносабатларнинг хуқуқий асоси” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда эркин бозор иқтисодининг негизини ташкил этадиган тарафлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокамалар марказидан ўрин олди.

19
ЮРИДИК ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

18
ННТ соҳасидаги қонунчилик такомиллашмоқда

Нукус шаҳридаги Тошкент Ахборот технологиялари институти Нукус филиалидаҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

17
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ҳамда учинчи сектор ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

16
Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нукус шаҳрида давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари вакиллари ҳамда турли йўналишларда фаолият юритаётган бизнес субъектлари иштирокида тадбиркорлик соҳасидаги имтиёз ва имкониятларни амалиётда қўллаш масалаларига бағишланган анжуман ташкил этилди.

15
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 6 июндан 12 июнгача бўлган маълумотни эълон қилади

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/16-сонли «Банклар томонидан векселлар билан операцияларни амалга ошириш қоидалари, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

15
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни ривожлантириш - ривожланган фуқаролик жамияти шакллнишининг фундаментал асоси

Жамиятнинг демократик ривожланиш даражаси нафақат инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг устунлигини расмий жиҳатдан тан олиш, балки уларни таъминлашга қаратилган, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришларига йўл қўйиб, самарали таъсир этувчи давлат ва жамият механизмларини яратиш билан аниқланади.