Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бош ҳисобчиси

2. Қўнғирот тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бош ҳисобчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий (молия, иқтисодиёт) маълумотга эга, бюджет ташкилотларида мутахассислиги бўйича камида икки йиллик иш-стажига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “УзАСБО” дастурини мукаммал биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

номзоднинг паспорт нусхаси;

иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

сўровнома;

таржимаи ҳол;

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

яшаш жойидан маълумотнома.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2016 ЙИЛ 23 НОЯБРГАЧА  ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

МАНЗИЛ: НУКУС ШАҲРИ, ТЎРТКЎЛ ГУЗАРИ, 59-УЙ.
МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛ: 0 (361) 223-40-88 


Рўйҳатга қайтиш