Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири

Салауатдин Худайбергенов

Телефон:
(0361) 223-93-94, 223-15-82

Сешанба куни 15.00дан 17.00гача

Салауатдин Худайбергенов - 1973 йилнинг 10 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос. 1995 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

С.Худайбергенов меҳнат фаолиятини 1995 йили Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 1997-1999 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими етакчи маслаҳатчиси, Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, 2001-2006 йилларда Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси ҳуқуқий статистика бўлими бош маслаҳатчиси, бошлиғи лазозимларида олиб борган.

2006-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Назорат бўлими етакчи мутахассиси, 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакили (2009-2012йй. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Котибияти инспектори), 2012-2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган.

2018 йил 15 октябрдан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Должностные обязанности

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Атажанов Алишер Ерпулатович

Телефон:
(0361) 223-95-11

Чоршанба куни 9.00дан 18.00гача

Атажанов Алишер Ерпулатович - 1980 йил 3 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Шуманой туманида туғилган, маълумоти олий ҳуқуқшунос. 2001 йилда Қорақалпоқ давлат университетининг бакалвриат, 2003 йил магистратура босқичини тамомлаган.

А.Атажанов ўз меҳнат фаолиятини 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими 1-тоифали мутахассиси лавозимида ишлашдан бошлаган, 2005-2007 йилларда Шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, 2007-2013 йилларда кадрлар бўлими бошлиғи, кадрлар бўйича бош маслаҳатчи, 2013 йил июль-октябрь ойларида Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2013-2017 йилларда адлия вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2017 йил 14 июль санасида Корақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Должностные обязанности

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазир ўринбосари

Турсунов Элмурод Эргашович

Телефон:
(0361) 223-95-11

душанба куни 15.00дан 17.00гача

Э.Турсунов - 1983 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос. 2006 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Э.Турсунов меҳнат фаолиятини 2006 йили Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган.

2007-2012 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимида катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.

2012-2018 йилларда  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи,  2018-2019 йилларда Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Э.Турсунов 2019 йилнинг 19 апрелидан  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Должностные обязанности