Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Савол: Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш тартиби қандай амалга оширилади?


Савол: Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш тартиби қандай амалга оширилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги 550-сонли қарори талабларига кўра, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкдаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб, доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органига топширади. Бунда ариза ФҲДЁ органи томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин шу куннинг ўзида никоҳга кирувчи маҳкумнинг тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади. Жазони ўташ муассасалари маъмурияти маҳкумни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади. Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
Нукус шаҳар ФХДЁ бўлими
инспектори
Исмайлова Қундыз Дарибаевна