Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти такомиллашмоқда


Нукусда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форумининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда жамоат ташкилотлари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Форум нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини акс эттирувчи фотокўргазма, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши билан бошланди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида нодавлат нотижорат ташкилотларининг эркин ва мустақил фаолият кўрсатиши учун мустаҳкам қонунчилик базаси яратилгани таъкидланди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 105 та нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 48 лойиҳа бўйича умумий миқдори 600 миллион сўм бўлган турли грантлар ютиб олинди.

Форумда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, давлат солиқ бошқармаси ҳамда табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси фаолияти юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.