Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Меҳнат таътили пуллари тўлаб берилди !


Чимбой туман адлия бўлими томонидан тумандаги умумтаълим мактабларининг бирида ўқитувчи ҳамда ўриндош асосида кутубхоначи вазифасида ишловчи фуқаро М.Анинг меҳнат таътили тўлиқ берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, М.А асосий иш жойи сифатида мактабда ўқитувчи ва унга қўшимча равишда ўриндошлик асосида кутубхоначи вазифасида ишлаб келаётганлиги, жорий йилнинг 1 июнь кунидан мактаб директорининг буйруғига асосан ўқитувчи вазифаси бўйича йиллик меҳнат таътилига чиқарилганлиги маълум бўлди.
Аммо, фуқаро М.Ага мактаб маъмурияти томонидан меҳнат кодексининг 143-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда меҳнат таътили берилмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан, фуқаро М.Ага асосий ўкитувчилик вазифаси билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаётган кутубхоначи вазифаси бўйича ҳам пули тўланган ҳолда меҳнат таътили берилиши таъминланди!


Чимбой тумани адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
1-даражали юрист                     
Палекеев Абат Парахатович