Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия аралашуви билан тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди


Тўрткўл тумани “Асалчи-Давронбек” фермер ҳўжалиги раҳбари С.Бағибекова туман адлия бўлимига мурожаат қилиб ўз аризасида “Тўрткўлдонмаҳсулот” МЧЖга 2018-2019 йилларда топширилган шоли маҳсулоти учун тўланиши лозим бўлган маблағлари шу кунга қадар ундира олмай сарсон бўлиб юрганлиги ва ушбу масалада ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришни сўраб мурожжат қилади.
Мазкур мурожаатда келтирилган важларни текшириш ва таҳлил қилиш давомида, ҳақиқатдан ҳам “Асалчи-Давронбек” фермер ҳўжалиги томонидан “Тўрткўлдонмаҳсулот” МЧЖга шартнома асосида  2018-2019 йилларда шоли маҳсулоти топширилганлиги ва ушбу жамият томонидан маҳсулотлар учун жами 1 965 772, 08 (бир миллион тўққиз юз олтмиш беш минг етти юз етмиш икки сўм сиккиз тийин) сўм миқдордаги пул маблағлари бугунги кунга қадар тўланмаганлиги аниқланди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида, “Тўрткўлдонмаҳсулот” МЧЖ томонидан “Асалчи-Давронбек” фермер ҳўжалиги ҳисоб рақамига 2018-2019 йилларда шоли маҳсулотининг жами 1 965 772, 08 (бир миллион тўққиз юз олтмиш беш минг етти юз етмиш икки сўм саккиз тийин) сўм миқдордаги пул маблағлари ўтказилиши таъминланди.
Тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди.

Тўрткўл тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси М.Нураддинов