Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

“Туман (шаҳар) партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ваколатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида “Zoom” видеодастури орқали масофавий (онлайн) ўқув-семинари


Жорий йилнинг 22 май куни ЎзМТДП ҚР Кенгаши ИҚ биносида ЎзМТДП ҚР Кенгаши ИҚ девони, шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги маъсул ходими, Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Ўқув-семинарда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, “Туман (шаҳар) партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ваколатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари”;
2. “ЎзМТДП сиёсатини Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда амалга оширишни фаоллаштириш: депутатлик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш ва сиёсий-технологик ҳусусиятлари”;
3. “Халқ олдидаги жавобгарлик - кун вазифаси”;
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норма ижодкорлиги фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари: мавжуд муаммолар ва ечимлар ҳақида.  
Семинарда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда “Инсон манфаати ҳар нарсадан устун” ғояси остида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, партиялар, депутатлар олдига ҳар қачонгидан ҳам катта масъулият юклаётгани ҳақида айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, “Zoom” видеодастури орқали масофавий (онлайн) тарзда ўтказилган ўқув-семинарни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Тажибай Романов олиб борди.
Шунингдек, семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Улуғбек Жалменов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Сапаров Дүйсенбай ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлими бошлиғи Кожаметов Парахатлар маҳаллий партия ташкилотлари самарадорлигини ошириш, депутатларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштироки ҳақида сўз юритилди.

П. Кожаметов - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи