Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

БЎЗАТОВ ТУМАНИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, жумладан хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қатор мақсадли вазифаларни амалга ошириш замон талабларидан бири ҳисобланади.
Нотариат институтини рақамлаштирилган моделга ўтказиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнларини тубдан соддалаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб берилди.
Бу борада ушбу институтни янада такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасида “Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармонининг қабул қилиниши нотариат институти соҳасида янги тарихий-сиёсий босқичн бошлаб берди.
Бугунги кунда аҳолига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини таъминлаш, фуқароларни давлат органларининг хизматидан рози қилиш
ва мушкулини енгил қилиш ҳар бир давлат ходимининг юксак бурчларидан бири хисобланади.
Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 16 март кунидаги 62-ум-сонли буйруғига асосан Бўзатов тумани давлат нотариал идораси ташкил этилди ва Еркебай Кайпанович Ембергенов нотариус лавозимига тайинланди. Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан Бўзатов тумани давлат нотариал идорасига расмий ташриф амалга оширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Тимур Караматдинов