Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

18

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва коррупция қарши курашиш


Шахсни қийин аҳволга туширадиган руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади дейиш мумкин. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амага ошириб келинмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.
Коррупция – сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, ўз томонига оғдириш, бўзиш, сотқинлик маъноларини англатади.
Мамлакатимизда ҳам коррупциянинг юқоридаги салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу иллатга қарши курашиш, унинг профилактикаси бўйича миллий қонунчилик такомиллаштирилиб, бу борадаги халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга ошишига замин яратувчи ва коррупцияга қарши курашиш механизмларини ўзида акс эттирган Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган ва Президент томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни4 январданкучга киргани коррупцияга барҳам бериш учун барча асосларни яратиб берди. Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун 2017 йил 2 февральда давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди ва 2019 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5729-сонли Фармони қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” тасдиқланди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилди.
Мазкур комиссия коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этади. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорлигини таъминлайди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга. Уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига қўйидагилар киради:
    1) Бош прокуратура;
    2) Давлат хавфсизлик хизмати;
    3) Ички ишлар вазирлиги;
    4) Адлия вазирлиги;
    5)Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
    Қонун билан юқорида санаб ўтилган органларнинг корупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилган.
    Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларива бошқа ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролар коррупцияга қарши курашишда иштирок этади.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкин, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди. Ушбу фаолият комплекс-мажмуавий тарзда амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционер эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.

Элликқалъа тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Н.Н.Тайров