Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Мақсадимиз бюрократик тўсиқларни бартараф этиш


Сўнги йилларда мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти такомиллаштирилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар фуқароларнинг давлат институтларига ишончи даражасини ортишига ва давлат хизматчилари томонидан ўзига юклатилган иш соҳасига муносабати ва масъулиятини тубдан ўзгартириш имконини берди.
2019 йилнинг 9 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қарорнинг асосий мақсади давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этишдан иборат.
Қарор билан 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилди. Масалан, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш - туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларига, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш - туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ўтказилди.
2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг:
технологик, ўрмон-мелиорация, агротехник, гидротехник, санитария-техник тадбирларни келишиш;
бузилиши учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, жамоат тартибини сақлаш масалалари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек, табиий офат ва эпидемиялар билан курашиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг турғун манбалари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган шартлар ва талаблар бузилиши билан боғлиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш;
ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;
бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилишни назарда тутувчи функция ва ваколатлари чиқариб ташланди.
Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб  рўйхат бўйича алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказган ҳолда тугатилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди.
Ушбу қарорда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Албатта ҳар бир чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти унинг ижроси билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.
Қарор билан:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур қарор талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аниқланган қоидабузарликларни кенг ёритиш;
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш республика марказига давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида мазкур қарор талабларига риоя қилиш ҳолати бўйича аноним сўровномалар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг таркибий бўлинмалари давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлиллар олиб бориш вазифаси белгилаб берилди.
Хулоса ўрнида атаб ўтишимиз керак, мазкур қарор нормаларининг ҳаётга тадбиқ этилиши давлат органлари ва ташкилотларида эскирган бюрократик усулларда иш юритиш, қоғозбозлик ҳажмини камайтиришга ҳамда ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш даражасини оширишга ва бу орқали аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга ёрдам беради.

Қорақалпоғистон Республикаси
адлия вазири ўринбосари  Элмурод Турсунов