Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан семинар ташкил этилди


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан семинар ташкил этилди

Хабарингиз бор, давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги 2019 йилнинг 9 декабрь кунги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан семинар ташкил этилди

Мазкур Қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарлари, юридик хизмат, иш юритиш ва ижро интизомига маъсул ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари А.Атажанов иштирокчиларга Қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ва қарор билан белгиланган асосий вазифалар бўйича батафсил тушунтириш берди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган семинар давомида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.