Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, диний ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ўқув-семинар


Жорий йилнинг 15 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги мажлислар залида вазирлик масъул ходимлари, барча нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, диний ташкилотлар вакиллари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Э. Турсунов очиб берди ва ўқув-семинарини ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифаларга урғу бериб ўтдилар.
Шунингдек, ўтган йиллар давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатлар, янгидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига, 2019 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида вазирлик томонидан амалга оширилган ишларга атрофлича тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, сўз навбатини вазирликнинг Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими бош маслаҳатчиси И. Алдабергеновга берди.
И. Алдабергенов томонидан ўтган йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишларнинг таҳлилига, олдаги вақтлари қилиниши зарур ва кечиктириб бўлмайдиган устувор масалалар юзасидан тўхталиб, амалиётда мавжуд бўлган муаммоли ҳолатларга алоҳида эътибор қаратди.
Шундан сўнг, Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими бошлиғи
З. Ходжахметов томонидан http://e-ngo.uz/ электрон тизими ишлаб чиқилганлиги, ушбу тизим орқали нодавлат нотижорат ташкилотларининг йиллик ҳисоботларини электрон шаклда тақдим қилишнинг механизмига эътиборларини қаратдилар.
Ўқув-семинари баҳс-мунозараларга бой бўлиб, семинар иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига ташкилотчилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.


Нодавлат нотижорат
ташкилотлари бўлими
бош маслаҳатчиси                        И. Алдабергенов