Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.


Байрам муносабати билан самарали меҳнатлари, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган  вазирлик ва унинг тизимидаги ходимлар, юридик хизмат ходимларига кўкрак нишон, мартаба даража ва фаҳрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Салауатдин Худайбергеновга Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фаҳрий ва ногиронлари Бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи “Ўзбекистон “VETERAN” Бирлашмаси олдидаги хизматлари учун” медалини топширди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 22 марттаги  240-сон Қарори билан  «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.
Ушбу кўкрак нишонининг дастлабки эгалари аниқланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани молия бўлими бош юрисконсульти Авазметов Бекпўлат Шеритмович ҳам бор.
Учрашув давомида Бекпўлат Шеритмовичга «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони топширилди.
Яна бир қувончли хабар. Қонунчиликни мустаҳкамлаш ишида ўзини кўрсатиб, меҳнат фаолияти давомида юқори даражаларга эришиб келаётган ҳамда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган  ходимларимиз Алдабергенов Исатай Маратович ва Атамуратов Бахытбай Орынбаевичлар  Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асос “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шунингдек, 8 декабрь – Конституция куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларимизга фаҳрий ёрлиқлар топширилди.
Адлия вазирлиги тизимида 2018 йил октябрь ойидан бошлаб ходимларнинг меҳнат вазифаларини ижро этишда маъсулиятини янада ошириш, уларни ҳалол меҳнати учун тақдирлаш орқали меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланиб келинмоқда.
Вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Иматов Азат Маратович 2019 йил ноябрь ойи якунлари бўйича “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
Тадбир давомида давлат органлари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари топширилди.
Байрам тадбири юқори даражада ўтказилди.
    
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Н.Кутлымуратова