Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича Президент Қарори қабул қилинди


Қорақалпоғистон Республикасида  чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича Президент Қарори қабул қилинди

Давлатимиз раҳбари томонидан кейинги йилларда мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасида шу жумладан, чорвачилик тармоғида ҳам катта ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Бу ислоҳотлар энг аввола фуқароларнинг яхши яшаб турмуш кечиришлари учун қилинаётган сай-ҳаркатлар натижаси десек адашмаган бўламиз.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш, ушбу ҳудудларда замонавий чорвачилик комплексларини ишга тушириш, яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳолининг чорвачилик маҳсулотлари, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш даражасини яхшилаш ҳамда даромадини оширишга қаратилган Президентимизнинг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4512-сон “Қорақалпоғистон республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу фикримизнинг яна бир мисоли.
Фармонга кўра, эндиликда чорва молларини саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар ҳамда уларни ҳайдаб боқиш учун пичанзор ва яйловлар, шунингдек, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст суғориладиган ер участкалари, истисно тариқасида, танлов ва аукцион ўтказмасдан Комиссиянинг тавсиясига асосан ажратиб бериладиган бўлди. Бунда ажратиладиган ер участкалари ҳажми уларнинг ҳосилдорлик даражасига ва ташкил этиладиган чорва бош сонига қараб Комиссия тавсиясига асосан белгиланади.
Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил            13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади.
Фармонга мувофиқ чорвачиликда қорамолларнинг гўшт йўналишидаги Абердин-ангус, Герефорд, Санта-гертруда, Қозоқ оқбош, майда шохли молларнинг қоракўл, жайдари, романов, дорпер зотларидан фойдаланиш тавсия этилди.
2020 йилдан фойдаланишга киритиладиган ерларга фақат озуқа экинлари жойлаштирилиши, туманлар ҳокимлари янгидан фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг фақат озуқа экинлари экиш учун ажратиб берилишига, озуқа учун экинларнинг тўлиқ экилишига ва уларнинг агротехникасига, шунингдек, етиштириладиган ҳосилнинг чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказиб берилишига шахсан жавобгар ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Ушбу қарор билан Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантиришга оид лойиҳаларга:
АТ Халқ банки томонидан 2019-2020 йилларда хорижий молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан 75 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар;
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан 2020 йилда Осиё тараққиёт банки иштирокида чорвачилик соҳаси самарадорлиги, даромади ва рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларининг халқаро сифат стандартларини жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш» лойиҳасининг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ 2020 йилда ваколатли банклар томонидан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 291,6 миллиард сўм, «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида 75 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши белгиланди.
Бундан ташқари, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этиладиган бўлди.
  Ушбу техникумнинг  2020/21-2022/23 ўқув йилларига кундузги таълим шакли учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига таклифларни шакллантиришда Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан тегишли таълим йўналишлари юзасидан Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманлари бўйича давлат гранти асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларини назарда тутиш белгилаб берилди.
Хулоса қилиб айтганда Президентимизнинг мазкур Фармони аҳоли даромадини янада ошириш, мамлакатимизда гўшт маҳсулотлари нарҳининг кескин ошиб кетмаслигининг олдини олиш ва янги иш ўринларини яратиш йўли билан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида яна бир муҳим норматив ҳужжат бўлиб хизмат қилади.


А.А.Кутжанов
Амударё тумани адлия бўлими
етакчи  маслаҳатчиси