Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Халқаро“Doing bussiness” рейтингида Ўзбекистон


Илғор хорижий мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда айтишимиз мумкинки, ҳар бир давлат ўзининг иқтисодий салоҳияти билан халқаро майдонда анча ютуқларга эришиши мумкин. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга ва бу соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралда “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сонли қарори қабул қилинганлигини келтиришимиз мумкин. Ушбу қарор билан инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «бизнес юритиш» ҳисоботидаги жаҳон малакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратиш белгиланган шунингдек, мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган эди.
Жорий йилнинг, сентябр ойига келиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги янги қонун ҳужжатлари ва  ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи @huquqiyaxborot каналида, Ўзбекистон Бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотларни амалга оширган дунёдаги 20 та ТОП давлатлар қаторида эканлиги тўғрисида хабар қилинди. Ушбу ТОП-20 таликни аниқлашда Ўзбекистонда 5 та йўналиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар эътиборга олинган. Бундан ташқари Жахон банки томонидан Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти юритишда берилаётган имтиёзлар, инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш янада такомиллаштирилганлиги, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштириш шунингдекшартномалар ижросини амалга ошириш кучайтирилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, юқорида қабул қилинган Президент қарори бесамар кетмади. Адлия вазирлигининг хабар беришича октябрь ойига келиб Ўзбекистон тарихда биринчи бор ТОП-10 давлатлар қаторига киришга мушарраф бўлди. Жахон банкининг нуфузли “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида Ўзбекистон 7 та поғонага кўтарилди ва 69-ўринни эгаллади.
Энг асосий қувонарли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллаб, биринчи бор Ўзбекистон тарихида ТОП 10 таликка кирди. Бу албатта Ўзбекистонда бизнес юритишни енгиллаштириш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда адлия органларининг алоҳида ўринда эканлигининг яққол исботидир.

Беруний тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Л.Розимова