Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли Иншолар танловининг 2-босқичи бўлиб ўтди.


Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ёшларнинг коррупцияга қарши муросасизлик тўйғусини шакллантиришга қаратилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Ушбу босқичда мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари ва олий таълим муосассалари талабалари иштирок этди ҳамда иштирокчилар “Коррупция ва жамият” мавзусида иншо ёзишди.
Танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қўйидаги ўқувчи ва талабалар ғолибликни қўлга киритишди.
Биринчи гуруҳ – мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида:
I ўрин - Скрипкина Тамара (Нукус шаҳри);
II ўрин - Жалғасбаева Дилноза (Қўнғирот тумани);
III ўрин - Дарибаева Наубахар (Қонликўл тумани);
Иккинчи гуруҳ – Олий таълим муосассалари талабалари ўртасида:
I ўрин - Наурызбаев Турдибек (Қорақалпоқ давлат университети);
II ўрин - Ешназаров Тоҳир (Нукус давлат педагогика интитути);
III ўрин - Напасова Моҳира (Нукус давлат педагогика интитути);
Танлов ғолибларини самимий қутлаймиз ва уларга танловнинг якуний босқичида ҳам омад тилаймиз.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими