Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва коррупцияга қарши курашиш


Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 27 май куни Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.
Фармон билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди ва Сенат раиси бошчилидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олиниши таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.
1 сентябрдан бошлаб таълим муассасаларида ёшларга коррупцияга фарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар татбиқ этилиши қилинаяпди. Бундан ташқари, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилаяпди.
Шу жумладан, техник инфтратузилмани  ва зарур дастурий таъминотни яратишга оид зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши лозим.
2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади.
Қўшимча равишда коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини самарали қўллашга йўналтирилган “Йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Олий Мажлис палаталари олдидаги ҳисобдорлиги тартибини такомиллаштириш, қарорлар қабул қилиш жараёнида фуқаролар иштирокининг шаффоф ва самарали усулларини жорий этиш кўзда тутилган.

Эллиққалъа тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси  Н.Н.Тайров