Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Тиббиёт соҳаси ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкиллаштирилди


Тиббиёт соҳаси ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “ Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қўилиш-ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга батафсил тушунтириш мақсадида Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва бирлашмага қарашли оилавий поликлиникалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкиллаштирилди.
Маслаҳат курсларида тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти, меҳнат қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби, коррупцияга қарши курашиш ва соҳа фаолиятига доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти нормалари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

    Бахрам Сейтназаров                                                                                 Нукус шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси