Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ҳар бир мурожаат эътиборда


Нукус шаҳри, 23-кичик туман, 1/10-уй, 9-хонада яшовчи фуқаро З.Ш.нинг Ўзбекистон Республикаси Сўв хўжалиги вазирлиги “Қорақалпоғистон Сув қўрилиш инвест” давлат унитар корхонаси томонидан нақонуний бўшатиб юборилганидан норози бўлиб ёзган шикояти вазирлик томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаси бўйича фуқаро З.Ш.нинг Ўзбекистон Республикаси Сўв хўжалиги вазирлиги “Қорақалпоғистон Сўв қўрилиш инвест” ДУК раҳбарияти томонидан 2019 йил 4-июль куни Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-бўлими, 2-бандига асосан корхонанинг бухгалтерия бўлими бош мутахассиси лавозимида ишловчи З.Ш.га огоҳлантириш берилган ва иш берувчининг 2019 йил 18 июль кунги 39к-сонли буйруғи билан фуқаро З.Ш билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-бўлими, 2-бандига асосан бекор қилинган ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Мурожаатни ўрганиш давомида “Қорақалпоғистон Сўв қўрилиш инвест” ДУКнинг 2019 йил 6 март кунги “Корхона ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 14-сонли буйруғига мувофиқ асосан корхонанинг бухгалтерия бўлими бош мутахассиси З.Ш 2019 йил 10 май куни аттестациядан ўтказилган ва аттестация комиссиясининг шу кунги қарорига асосан эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилган.
Аммо, иш берувчи томонидан аттестация комиссиясининг қарорини эътиборга олмасдан, эгаллаб турган лавозимига налойиқ ва малакаси етарли эмас деб топиб, фуқаро З.Ш.ни эгаллаб турган лавозимидан нақонуний бўшатиб юборган.
Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилишлар натийжаси бўйича фуқаро З.Ш.нинг манфаатини кўзлаб Ўзбекистон Республикаси Сўв хўжалиги вазирлиги “Қорақалпоғистон Сув қўрилиш инвест” ДУКнинг 2019 йил 18 июль кунги 396к-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топишни, фуқаро З.Ш.ни эгаллаб турган лавозимига қайта тиклашни ҳамда жавобгардан мажбурий бўш юрган кунлари учун компенсация ва манавий зарар ундириб беришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига даъво ариза киритилди.
Киритилган даъво аризага асосан фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди томонидан жорий йилнинг 23 сентябрь куни Нукус шаҳар “Чимбой чайхана” МФЙда сайёр тартибида кўриб чиқилиб, суд томонидан “Қорақалпоғистон Сув қўрилиш инвест” ДУКнинг 2019 йил 18 июль кунги 396к-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топилди, фуқаро З.Ш.ни эгаллаб турган лавозимига қайта тикланди ҳамда жавобгардан мажбурий бўш юрган кунлари учун фуқаро З.Ш.нинг фойдасига мажбурий буш юрган кунларим учун 5 млн. 267 минг 145 сўм иш-ҳақи ва 2 млн. 500 минг сўм манавий зарар ундириб бериш тўғрисида ажрим қабул қилинди.
Вазирлик томонидан киритилаг даъво ариза тўлиғи билан қаноатлантирилиб, фуқаро З.Ш.нинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлим бошлиғи                                                                Тлеумуратов Гайрат