Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий билимлар куни" ўтказилди.


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, шунингдек қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 11 октябрь куни Нукус шаҳридаги “Истиқлол” истироҳат боғида “Ҳуқуқий билимлар куни” номи остида флешмоб кўринишидаги тадбирлар ўтказилди.
Мазкур тадбирларда аҳоли учун қизиқарли ва фойдали бўлган муҳим ҳуқуқий маълумотлар, хусусан нотариат, давлат хизматлари, интеллектуал мулк ва сайлов ҳуқуқи ҳамда тадбиркорлик соҳаларидаги ҳуқуқий масалаларга оид маълумотлар берилиши ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил қилинди.
Шунингдек, фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун тадбирлар доирасида танлов-тестлар, викториналар, ҳуқуқий тарғиботга доир бошқа акциялар ва турли танловлар ташкил этилиб, фаол иштирокчилар қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ушбу тадбирларнинг байрамона руҳда ўтиши ҳамда янада қизиқарли бўлиши учун уларда санъат усталари, эстрада хонандалари ҳамда бадиий жамоалари концерт дастури билан иштирок этишди.

Хуқуқий тарғибот  ва маърифат бўлими А.Отарбаев