Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Адлия бўлими фуқаронинг ишга тикланишига амалий ёрдам берди


Беруний тумани адлия бўлимига Беруний тумани Саркоп кўчаси,                     7/1-уйда яшовчи фуқаро Д.Алимухамедова мурожаат қилиб, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидан ишдан бўшатилганлиги сабабли ўз ишига тикланишига амалий ёрдам беришни сўради. Фуқаро Д.Алимухамедованинг мурожаати бўйича Беруний тумани адлия бўлими томонидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида фуқаро Д.Алимухамедованинг 2018 йил 3 март куни туғилган уч ёшга тўлмаган қиз фарзанди борлиги аниқланди. Д.Алимухамедова 2019 йил 3 июль куни номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси асосида 48-Х.Б-сонли буйруқ билан Беруний тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 0,5 ставка ишга жойлаштириш инспектори лавозимига ишга қабул қилинган. Иш ҳолатига кўра уч кун давомида ходим Д.Алимухамедова ишга келмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси  Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 4-бандига асосан 2019 йил 19 август кунги 58-х/б-сонли буйруғи билан бекор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддасида ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, деб белгиланган. Лекин иш берувчи томонидан юқорида кўрсатилган қонун талабига риоя қилмаган ҳолда ходим Д.Алимухамедованинг уч ёшга тўлмаган боласи борлигини инобатга олмасдан у билан тузилган меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасида меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим деб кўрсатилган. Шунга кўра, ходим Д.Алимухамедованинг меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ғайриқонуний деб ҳисобланиб, уни аввалги ишига тиклаш лозим бўлганлиги сабабли туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига даъво ариза киритилди ва суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Д.Алимухамедова Беруний тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ишга жойлаштириш инспектори лавозимига ишга тикланди ҳамда мажбурий бўш юрган кунлари учун 534 690 сўм миқдорда иш ҳақи ундириб берилди.

Беруний тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси С.Раимбекова