Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги Сайёр қабули


Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка худудларидан бири Элликқалъа тумани "Қизил қум" ОФЙда жорий йилнинг 27 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларини жалб қилган ҳолда “Сайёр қабул” ташкил этилди.
“Сайёр қабул” давомида аҳолининг 70 дан ортиқ мурожаатлари, муаммолари тингланиб, жойида амалга ошириш юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди. Шундан, 15 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб, буклет ва флаерлар тарқатилди.
Тадбир давомида худудидаги 31-сон мактаб ўқувчиларига китоблар ва спорт анжомлари, шунингдек ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчи болаларга уйинчоқлар берилди.
Вазирлик ходимлари тумандаги пахта йиғим теримила фаол иштирок этаётган теримчилар билан учрашиб, савғолар топширди.