Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1.    Қораўзак тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси - 1 нафар
2.    Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси - 1 нафар
3.    Чимбой тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси - 1 нафар




Қораўзак тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Асосий вазифаси: Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика - вилоят - туман - маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.

Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Асосий вазифаси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони
ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;
бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни сўзсиз ижросини таъминлашда қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори
ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида
ва сифатли бажарилиши чора-тадбирларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида
ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилишда қатнашиш;
бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг
ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этишда қатнашиш;
ўз фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда шахсий ҳисоботини тақдим этиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлашда иштирок этиш;
бўлим томонидан киритилган тақдимномаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади;
бўлим иш режаларини бажарилиши юзасидан ҳисобот беради;
бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;
Адлия вазирлиги таркибий тузилмалари томонидан сўралган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади;
Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.



Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Асосий вазифаси: Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни
23-моддасида белгиланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида расмийлаштириладиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни киритишда нотариусга кўмаклашади.
нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;
нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;
    нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар беради;
“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари”, “Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган касбий бурчлари ва адлия органлари ходимларига қўйиладиган талабларга, шунингдек, “Ички меҳнат тартиби қоидалари” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ахборот хавфсизлиги Сиёсати”га қатъий риоя қилиш;
нотариал идорада қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш юзасидан қонун ҳужжатларини туркумлаш ва кодификация ишлари назоратини олиб боришда нотарусга кўмаклашиш;
нотариал идорага тегишли бўлган мебель ва компьютер техник жиҳозлари яроқлилигини таъминлаш;
хавфсизлик ва техник қоидаларига риоя этиш ва фавқулотда ҳолатлар содир этилиши олдини олиш чораларини кўриш;
фуқароларга битимлар, аризалар ва бошка ҳужжатлар лойиҳаларини тузишга кўмаклашиш, амалга оширилаётган ҳаракатлар бўйича маслаҳатлар бериш, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларини тайёрлаш;
нотариал идорага келиб тушган хат, хабарнома, сўровномаларни қайд этади ва нотариуснинг топшириғига кўра ижросини таъминлашда иштирок этиш;
кўчмас мулкларга солинган тақиқ ва уни бекор қилишни рўйхатга олиш, кўчмас мулкларни тақиқда туриш ёки тақиқда турмаслиги тўғрисида маълумотларни тайёрлаш;
нотариал идорада мавжуд техника: компьютер, нусха кўчириш аппаратларининг техник ҳолатига эътибор қаратиш;
хизмат вазифасини бажариш вақтида нотариал идорада амалга оширилган нотариал ҳаракатлардан унга маълум бўлган ахборотларни ошкор қилмаслик;
амалдаги қонун, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва Адлия вазирлиги хужжатларига мувофиқ бўлим фаолиятига оид бошқа вазифаларни амалга оширади.





Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
Танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
Номзоднинг паспорт нусхаси;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
номзоднинг шахчий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома - объективка);

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2019 ЙИЛ 26 АВГУСТ КУНИГА ҚАДАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШИ КЕРАК.
МАНЗИЛ: НУКУС ШАҲРИ, ТЎРТКЎЛ ГУЗАРИ 59-УЙ. МАЪЛУМОТ УЧУН
             ТЕЛ: 0 (361) 223-40-88