Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлди


Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлди

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишлари билан бир қаторда, юридик таълим-тарбиянинг ўрни ғоят катта ахамият касб этади.
Бу борада бугунги кунда давлатимиз томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу билан бир қаторда, мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш, юридик таълим ва тарбия соҳасидаги ишларни юқори поғоналарга кўтариш долзарб масалалардан биридир.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юриспруденция соҳасидаги масъул бўлган бир қатор профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда педагог кадрлари иштирокида очиқ мулоқат шаклидаги учрашув бўлиб ўтди.
Бугунги кунда ушбу таълим муассасидаги юридика факльтетида 13 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, жами 300 та талабалар таълим олмоқда.
Учрашув давомида Адлия вазири Р. Давлетов томонидан муассасада таълим бериш даражаси, ўқув дастурлари ва талабаларнинг фанларни ўзлаштириш аҳволига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўз навбатида таълим муассаси профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунда бевосита таълим жараёнига зарур бўлган ўқув дастурларини бир хиллаштириш мақсадга мувофиқлиги, криминиластика лабараториясини барпо этиш, ўзбек ва рус тилларидаги юридик адабиётлар билан таъминлаш ҳамда жиҳозланган суд залини ташкил қилиш ва бошқада долзарб масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.
Адлия вазири Р. Давлетов томонидан бугунги кунда ушбу олий таълим муассаси Адлия вазирлиги тизимида эмаслиги, лекин шунга қарамай Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
билан келишилган ҳолда моддий ёрдам кўрсатилиши, 1 хафта муддат ичида юридик таълим сифатини янада ошириш мақсадида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш зарурлиги, шу билан биргаликда юридик таълим бериш соҳасидаги ўқитувчиларга мартаба даражалари (чин)ни бериш, юридика факультетини Тошкент давлат юридик университетининг филиалига айлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов томонидан юридика факульти декани, юридик фанлари доктори, профессор Е. Қутыбаевага эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур учрашув баҳс-музокараларга бой ва очиқ мулоқат шаклида бўлиб ўтди.


Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими бош маслаҳатчиси                    И. Алдабергенов