Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Муддатидан олдин овоз бериш қандай амалга оширилади?


Муддатидан олдин овоз бериш қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига асос Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Жорий йилнинг 22-декабрь куни мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.
Миллий қонунчилигимизда фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида муддатидан олдин овоз бериш имконияти яратилган.
Яъни, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.     
Сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари кўрсатилган ариза асосида участка сайлов комиссиясига мурожаат қилади хамда сайлов бюллетенини олиб, овоз беришини амалга оширади. Аризага ҳеч қандай қўшимча маълумот талаб этилмайди. Аризанинг ўзи етарли ҳисобланади.
Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларининг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказтлади.  
Участка сайлов комиссиясида муддатдан олдин овоз берган сайловчиларнинг ҳисоби юритилади. Уларнинг тўғри ҳисобга олиниши ва сақланиши учун масъулият участка сойлов комиссиясининг Қарори билан комиссия аъзоларидан бирига юклатилади. Муддатидан аввал овоз берган фуқаронинг сайловчилар рўйхатидаги фамилияси рўпарасига “Муддатидан олдин овоз берди”, деган белги кўйилади.
Муддатидан олдин овоз берадиган сайловчига сойлов бюллетени у томонидан сайловчилар рўйхати кўчирмасига имзо кўйилгандан сўнг тақдим этилади.
Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки УСК (участка сайлов комиссияси) хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади. Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва овоз берувчининг имзоси билан тасдиқланади, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Овоз бериш вақти тугагандан кейин УСК раиси томонидан олдиндан овоз берилган бюллетенлар сейфдан олинади. Бюллетенлар сейфдан олингандан кейин умумий сайлов бериш бюллетенлари қутисига ташланади. Бюлетенларни санаш вақтида конверт очилиб бюллетен умумий бюллетенларга қўшиб саналади.

Қўнғирот тумани адлия бўлими бошлиғи
3-даражали адлия маслаҳатчиси                       Ж.А.Мамбедуллаев